Жаҳон | 17:40 / 09.11.2017
31073
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Саудиялик миллиардерлар ваҳимага тушиб қолган

Фото: Reuters

Саудия Арабистонидаги бир қатор миллиардер ва миллионерлар мамлакатдан ўз активларини олиб чиқиш йўлларини топишга ҳаракат қилишмоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбаларга асосан хабар тарқатди.

Манбаларнинг сўзларига кўра, Саудия Арабистонидаги бадавлат шахслар мамлакатдан қўшни давлатларга активларни олиб чиқиш учун банклар ҳамда маслаҳатчилар билан музокаралар ўтказишмоқда.

Аниқлик киритилишича, ишбилармонлар ўз маблағлари музлатилиши ва оммавий ҳибсга олинишлардан хавфсирашмоқда. 

Аввалроқ Саудия ҳукумати қўлга олинган шаҳзодаларнинг 800 млрд доллар маблағини мусодара қилиши хабар берилганди.

Мавзуга оид