Қўрқинчли Boxing Day! Жамоаларнинг даҳшатли тиғиз тақвими
Англия Премьер-лигасида Янги йил кириб келиши ва унинг дастлабки кунларида анъанавий равишда Boxing Day кунлари ўтказилади ва унда қисқа кунларда бир йўла учта тур учрашувлари бўлиб ўтади.
ВВС нашри зич график вақтларини ҳисоблаб чиқди ва ўша муддатда энг тиғиз тақвимда ўйнайдиган жамоаларни аниқлади.
Унга кўра, Boxing Day ва ундан олдинги тур — 23 декабрдан 1 январга қадар жамоалар тўрттадан учрашув ўтказишга улгуради. Энг тиғиз тақвим «Лестер»да кузатилади. Жамоа «Манчестер Юнайтед», «Уотфорд», «Ливерпуль» ва «Ҳаддерсфилд»га қарши ўйинларни 213 соат ичида ўтказади.
Бу борада бироз омади кулган жамоа «Арсенал» бўлиб турибди — жамоа тўрт учрашувни 290 соат ичида ўтказади «Челси» эса 263 соат ичида бу вазифани бажаради. Шунингдек «Брайтон», «Бёрнли» ва «Борнмут»да ҳам вазият жиддийроқ. Улар тўрт ўйинни 215 соат ичида ўтказишлари керак бўлади.
Мавзуга оид
14:03 / 26.12.2020
«Boxing Day»га 4 савол. АПЛнинг энг қизғин палласи олдидан ҳафта ўйинлари анонси
12:18 / 26.12.2019
Boxing Day бошланмоқда: Биринчи кундаёқ пешқадамлар тўқнашуви
12:00 / 26.12.2018
Бугун Boxing Day: Футбол байрами тарихига назар
22:00 / 13.05.2018