Қозоғистон Атамбоевнинг «хархаша» ҳақидаги кескин баёнотига жавоб қайтарди
Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдраҳманов Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоевнинг сўнгги баёнотларига изоҳ берди, дея хабар қилмоқда қозоқ ОАВ.
«Дипломат ҳамда Қозоғистон Республикаси ташқи сиёсат идораси раҳбари сифатида, мен бошқа давлат етакчисининг баёнотига баҳо бера олмайман. Мен фақат таниқли сиёсатшуноснинг фикрига қўшиламан. У Қирғизистоннинг ўз лавозимини тарк этаётган президенти баёнотлари сиёсий боадаблик қоидалари ва суверен мамлакат раҳбари мақомига тўғри келмаслиги ҳақида айтиб ўтди», - деган Қайрат Абдраҳманов журналистларга.
Унинг маълум қилишича, Қозоғистон томони ва ҳукумати Қирғизистон ҳукумати билан аввал эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича самарали ишлаш мумкинлигига ишонмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Атамбоев кеча, 15 ноябрь куни ўта кескин баёнот бериб, «Қозоғистон раҳбарияти хархашаси» ҳақида гапирди.
Мавзуга оид
20:09 / 20.09.2024
Қозоғистонда хорижликларни депортация қилиш қоидалари кучайтирилиши мумкин
08:30 / 20.09.2024
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси “Дўстлик” ордени билан мукофотланди
16:07 / 19.09.2024
Қозоғистон 2022 йилдан бери 2,3 млрд долларлик активларни давлат ҳисобига қайтарди
12:30 / 17.09.2024