Олимлар соч тўкилишига қарши восита ихтиро қилишди
Жанубий Корея олимлари соч ўсишига тўсқинлик қилувчи икки оқсиллар гуруҳини аниқлашди. Journal of Investigative Dermatology журналида шунга доир тадқиқот тақдим этилди.
Клиник кузатувлар давомида Йонсей Университети мутахассислари сочлари тўкилаётган одамларнинг тўқималарида CXXC5 оқсили меъёрдан юқори бўлишини аниқлашди. У DSH оқсили билан бирикиб, соч фолликулалари регенерациясига тўсқинлик қилади.
Тадқиқотчилар икки оқсил бирикмасини блокловчи ва янги сочларнинг ўсишини рағбатлантирувчи препаратни ишлаб чиқишди. Ўтказилган тажрибалар даволаш курслари бошланганидан 28 кун ўтиб сезиларли ижобий ўзгаришлар намоён бўлганини кўрсатди.
Манбага кўра, препарат устидаги ишлар давом эттирилади, зеро у бутунлай сочсиз қолган кишилар учун ҳозирча самарали эмас.
Мавзуга оид
17:21 / 14.09.2024
Ўзбекистонлик ҳарбийлар Жанубий Кореяда ўтказилган халқаро мусобақада 1-ўринни қўлга киритди
19:06 / 04.09.2024
Telegram Жанубий Корея расмийлари талабини бажарди ва узр сўради
15:18 / 02.09.2024
Жанубий Корея Telegram’га нисбатан тергов бошлади
00:03 / 30.08.2024