Спорт | 15:35 / 25.11.2017
51360
1 дақиқада ўқилади
Боксчи жанг вақтидаги нокаут туфайли вафот этди
Сальвадорлик боксчи Франциско Руис ҳамюрти Рикардо Кортес билан ўтказилган жанг давомида олган жароҳати туфайли ҳаётдан кўз юмди, деб хабар бермоқда Boxing Scene.
Таъкидланишича, Руис жангнинг саккизинчи раундида рингга йиқилган ва нокаут туфайли боши билан ёмон тушган, шундан сўнг ҳушидан кетган. Спортчининг бош миясида жарроҳлик амалиёти ўтказилди, бироқ тикланиш учун имконият деярли бўлмагани айтилмоқда.
Сальвадорликнинг қариндошлари Руисни ҳаётни ушлаб туриш қурилмаларидан ечиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилишган.
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) спортчининг дафн маросими бўйича барча харажатларни ўз бўйнига олди.
Мавзуга оид
21:16 / 12.11.2021
Сальвадор президенти жиноятчиларга қарши курашга армияни жалб қилди
10:17 / 29.07.2021
Сальвадорнинг собиқ президенти халқаро қидирувга берилди
03:00 / 12.11.2019
Сальвадор президенти цунами хавфи туфайли аҳолини тепаликларга чиқиб олишга чақирди
14:00 / 03.11.2019