Фан-техника | 09:22 / 05.12.2017
4302
1 дақиқада ўқилади

Фақат болаларга. Facebook янги мессенжерни ишга туширди

Facebook компанияси янги иловани тақдим этди, у Messenger Kids номини олди.

Илова болалар ва ўсмирларга хабарлар ҳамда видеоқўнғироқлар билан рўйхатдан ўтмасдан туриб алмашиш имконини беради.

Ҳозирча янги мессенжердан фақат АҚШ ҳудудида iOS негизидаги гаджетлар эгалари фойдаланиши мумкин. Яқин орада Android негизидаги фойдаланувчиларга мўлжалланган версия ҳам пайдо бўлади.

Таъкидланишича, болалар мулоқот чоғида ўзини қўпол тутадиган фойдаланувчилар устидан шикоят қилиши мумкин. Бундан ташқари, мессенжерда реклама ҳам бўлмайди.

Аввалроқ Facebook фойдаланувчиларига эски постларни ўчириб ташлаш тақиқланганди.

Мавзуга оид