“Қандим” массивида ўғриликка қўл урган бир гуруҳ шахслар аниқланди
Бухоро шаҳрида яшовчи, “Интер-Инжиниринг” компанияси хавфсизлик хизмати етакчи мутахассиси М.Р. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс Қоракўл тумани, Деҳқонобод МФЙ ҳудудида жойлашган “Интер-Инжиниринг” компаниясининг «Порсанкўл» янги кўприк қурилиши объектида бўлган вагонга ғайриқонуний равишда кириб, вагонда бўлган ҳар бирининг баҳоси 2.503.000 сўмдан бўлган жами 7.509.000 сўмлик уч дона «Артел Монтана АРТ-12 НМ» русумли кондиционерларини ўғирлаб кетганлигини билдирган эди, деб хабар берди KUN.UZ’га Бухоро вилояти ИИБ.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни, 1991 йилда туғилган, Осиё МФЙда яшовчи, Қандим чўл массивида қурилиш ишларини олиб бораётган “Нукус грант қурилиш” корхонасида ишловчи А.Ғ., 1994 йилда туғилган, Осиё МФЙда яшовчи, Қандим чўл массивидаги “Интер-Инжинеринг” компаниясида хавфсизлик хизмати ходими Ш.Я., 1991 йилда туғилган, Осиё МФЙда яшовчи, якка тартибда ишлайдиган Р.Т. ҳамда 1980 йилда туғилган, Осиё МФЙда яшовчи, Ёмонжар насос станцияси ишчиси Қ.Б. содир этганлиги аниқланиб, улардан ўғирланган уч дона «Артел Монтана АРТ-12 НМ» русумли кондиционерлар далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар А.Ғ., Ш.Я., Р.Т. ҳамда Қ.Б.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
20:48 / 09.10.2024