Жаҳон | 01:10 / 16.12.2017
19362
1 дақиқада ўқилади

Дубайда дунёдаги энг баланд бино кўринишидаги ширинлик тайёрланди

Фото: Russian Emirates

Дубайнинг Address Dubai Marina меҳмонхонаси амирликнинг бош диққатга сазовор жойи – Бурж Ҳалифа осмонўпар биноси кўринишидаги занжабилли ширинлик тайёрлади.

Ширинлик Дубай халқаро аэропортининг 3-терминалида жойлаштирилди.  

14 метр баландликка эга ширинликни тайёрлашда моҳир пазандалар ва муҳандислар жамоаси 432 соат меҳнат қилишди. Ширинликни пишириш учун 20 мингта коржик, 180 кг ун, 1600 кг шакар, 216 литр асал ва 23 кг занжабил кукуни қўлланган.

Мавзуга оид