Фан-техника | 16:10 / 17.12.2017
25837
1 дақиқада ўқилади

Видео: Tesla ва Toyota ўзаро куч синашди: натижа эса ҳайратланарли

Tesla Model X электр кроссовери ҳамда Toyota Land Cruiser Prado йўлтанламаси арқон тортиш бўйича куч синашди. Мусобақа видеоси YouTube сайтидаги Bjørn Nyland саҳифасига жойлаштирилган.

Куч синашишда Tesla компаниясининг P90D таснифидаги кроссовери иштирок этган. Унга 2 та электромотор ўрнатилган бўлиб, жами қуввати 762 от кучига тенг. Вазни 2600 кг.дир.

Унда иштирок этган Toyota Land Cruiser Prado 173 от кучига эга дизель мотор билан жиҳозланган. Йўлтанламас вазни — 2200 кг. 

Tesla кроссоверига Nokian шиналари, Toyota йўлтанламасига фрикциявий шиналар ўрнатилган. Тортишиш чоғида «Прадо» ўчиб қолди ва бирмунча муддат двигатели ишга тушмади. 

Мавзуга оид