Жаҳон | 16:10 / 20.12.2017
17118
1 дақиқада ўқилади

Пакьяо Филиппин президенти бўлиши мумкин

Фото: AP

Филиппин президенти Родриго Дутерте бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяога 2022 йилги давлат раҳбари учун сайловларга ўз номзодини қўйиш таклифи билан чиқди, деб хабар бермоқда abs-cbn.com.

У собиқ спортчига шундай таклиф билан боксчининг 39 ёшга тўлиши муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида чиққан.

«Женерал-Сантосдан бўлган камбағал бола бокс бўйича жаҳон чемпионига, энди эса сенаторга айланишини тасаввурга ҳам сиғдириш имконсиз эди», - дея айтиб ўтди Пакьяо.

Пакьяо ҳозирда Филиппин сенатори ҳисобланади ҳамда сиёсий фаолиятни спорт билан уйғунлаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бокс бўйича саккиз вазн тоифасидаги жаҳоннинг собиқ чемпиони Мэнни Пакьяо навбатдаги жангини Мексикада ўтказиши хабар қилинганди.

Мавзуга оид