Ўзбекистон | 16:09 / 21.12.2017
43293
2 дақиқада ўқилади

Фото: Тошкентдаги кўчалардан бири вақтинча ёпилади

Тошкент шаҳрида Кичик ҳалқа йўлининг Миробод тумани ҳудудидаги қисмида таъмирлаш ишлари ўтказилиши муносабати билан ушбу йўл вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Миробод тумани ҳокимлиги «Автомагистрал» ихтисослашган автомобиль йўллари қуриш-таъмирлаш бирлашмаси KUN.UZ‘га маълум қилди.

«Миробод тумани кичик ҳалқа йўли ҳамда Кичик Бешёғоч кўчаси кесишмасида «Салор» каналида жойлашган мавжуд кўприкни қайта қуриш ишлари бошланиши ҳамда ушбу йўналишда, йўл 2018 йилнинг 1 мартига қадар икки томонлама беркитилиши сабабли туман ҳудудида жойлашган манфаатдор корхоналар, идоралар ҳамда аҳоли огоҳлантирилади», дейилган маълумотномада.

Йўл 23 декабрдан бекитилиши кутилмоқда.

Ташкилот вакилининг KUN.UZ‘га  айтишича, ҳозирги кунда канал устидан ўтган кўприкнинг эни 6,1 метрни ташкил қилади ва у замонавий талабларга унчалик жавоб бермай қолган. Кўприк 11 метргача кенгайтирилиб машиналар икки томонлама ҳаракат қилиши (ҳозир машиналар бир тарафлама ҳаракатланади) учун шароит яратилади.

Мавзуга оид