Фан-техника | 20:50 / 25.12.2017
8954
3 дақиқада ўқилади
Реклама

LG кийимларни парваришлаш имкониятларини кенгайтирмоқда - Styler буғ шкафи сиғими оширилди

Фото: LG

Оиланинг барча аъзоларига 6 турдаги кийим-кечак учун янги модель

CES 2018 кўргазмасида LG Electronics (LG) компанияси Styler шкафининг сиғими оширилган, олти турдаги кийим-кечак предметини жойлаш имконини берувчи янги версиясини намойиш этади. Wi-Fi'га уланиш имконияти ва бошқа интеллектуал функциялар LG Styler'дан фойдаланиш қулайлигини оширишга ва замонамиз фойдаланувчиларининг тезкор ҳаётини янада қулай қилишга йўналтирилган.

Энг янги LG Styler бутун бир оила учун гардероб ва аксессуар предметларининг кенг ассортименти парваришини таъминлайди, алоҳида ёндашувни талаб қилувчи кийим-кечаклар - ич кийимлар, блузкалар, пальто ва костюмлардан бошлаб, то жинсилар, болалар кийимлари ёки юмшоқ ўйинчоқларгача. Ҳаракатланувчи "елкалар"га бештагача кийим предметини осиш мумкин, бежирим шиша эшикча ортига жойланган шимлар учун махсус пресс эса, 60 сантиметр узунликдаги чизиқларни шакллантириб, ҳатто катта ўлчамдаги шимларни ҳам сиғдира олади. LG Styler'нинг кенгайтирилган ички ҳажми кўп жой олувчи кийимлар, масалан, курткалар ва қишки пальтоларни парвариш қилиш имконини беради.

Фото: LG 

Wi-Fi'га уланиш имконияти ва смартфон орқали енгил бошқарув - Styler'дан фойдаланиш қулайлигини оширади. Мобил илова ёрдамида парваришлашга доир турли дастурларни юклаш, электр энергияси истеъмолини кузатиш ва парваришлаш даври тугагани ҳақида хабардор олиш мумкин бўлади. NFC-ёрлиқли кийимлар учун смартфон иловаси кийим этикетини сканерлаб, Styler'ни янада самарали режим ҳақида бохабар қилиш имконини беради.  

Фото: LG 

Асосий LG Styler шкафи кийимларни юмшоқ дезинфекцияловчи ва ёқимсиз ҳидларни нейтралловчи, 99 фоизгача аллергенлар ва бактерияларни йўқ қилувчи TrueSteam™ буғ технологияси ҳисобланади. Кийимига йўналтирилган қайноқ буғ, уни янгилайди, ҳаракатланувчи "елкалар" эса кийимларни текислайди. Махсус пресс шимларнинг тизза соҳасидаги ғижимларни текислайди ва аниқ чизиқларни шакллантириб, мукаммал образга сўнгги чизгиларни беради.

"Янги LG Styler яхши ташқи кўриниш муҳим аҳамият касб этган кишилар учун мукаммал қарор бўлади, зеро у бундай кишиларга доим тартибли кўринишга эга бўлиш имконини беради, - дейди LG Home Appliance&AirSolution президенти Сонг Дахюн. - Ўз гардероби борасида қайғуриш бўйича бутун бошли саноат ташкил этилган мамлакатларда Styler буғ шкафи кийим-кечаларни парваришловчи товарлар бозорида мутлақо янги маҳсулотлар тоифасига старт берди".

Фото: LG 

9-12 январь кунлари Лас-Вегасдаги Коференц-марказ залида бўлиб ўтадиган CES 2018 кўргазмасининг 11100-сонли павильонида намойиш қилинадиган Энг янги LG Styler'ни қўлдан бой берманг.

Реклама ҳуқуқи асосида

#LG

Мавзуга оид