Жаҳон | 23:08 / 28.12.2017
4925
1 дақиқада ўқилади
Намибия Бош вазири ўринбосари автоҳалокатда омон қолди
Намибия Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири пайшанба куни юз берган автоҳалокатда тирик қолган. Полиция тарқатган маълумотга таяниб маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, уларга ҳамроҳлик қилган уч нафар шахс воқеа жойида ҳалок бўлган.
Маълум қилинишича, мамлакат шимолида юз берган воқеада оқ рангли юк машинаси Бош вазир ўринбосари Нетундо Нанди-Ндаитва ҳаракатланиб кетаётган эскорт билан тўқнашиб кетган.
Namibian Sun нашрининг хабар беришича, Нанди-Ндаитва оғир тан жароҳати билан шифохонага олиб борилган. Ҳозирча унинг аҳволи яхши эканлиги айтилмоқда. Пайшанба куни оқшомда уни пойтахтдаги шифохоналардан бирига вертолёт орқали олиб бориш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
23:27 / 28.08.2024
Намибияда қурғоқчилик туфайли 700 дан ортиқ ёввойи ҳайвон ўлдирилади
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024