162 йўловчини ўз ичига олган самолёт Қора денгизга қулашига оз қолди
Туркиянинг Трабзон шаҳрида 162 нафар йўловчини ўз ичига олган самолёт учиш-қўниш йўлагидан ташқарига чиқиб кетди ва денгизга қулашига бир бахя қолди. Anadolu агентлигининг хабар беришича, ҳозирга келиб ҳаво кемаси ўз фаолиятини тиклаган.
ОАВда тақдим этилган суратларда самолётнинг Қора денгизга қулашига оз қолганини кўриш мумкин.
Воқеа Pegasus авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-800 самолётининг қўниш вақтида рўй берган. Самолёт бортидаги 162 йўловчи, 2 учувчи ва 4 экипаж аъзоси эвакуация қилинган. Маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.
Қутқарув хизматлари эҳтимолий ёнғин ўчоқларини ўчиришга доир хатти-ҳаракатларни амалга оширишди. Фавқулодда ҳолат сабаблари ўрганилмоқда.
Мавзуга оид
13:10 / 11.03.2024
Россия флоти кемалари беш кундан бери Қора денгизга чиқмаяпти
15:34 / 12.01.2024
Туркия, Болгария ва Руминия биргаликда Қора денгизни миналардан тозалайди
13:55 / 29.12.2023
Қора денгизда дон олиб кетаётган кема минада портлаб кетди
20:25 / 28.12.2023