АҚШ террорчилик ташкилотларини қонунийлаштирмоқда – Анқара
Вашингтоннинг Сурияда назоратида бўлган ҳудудларда “чегара хавфсизлиги кучлари”ни яратиш режалари номақбулдир. Бу ҳақда Туркия президенти матбуот котиби Иброҳим Калин маълум қилди.
“АҚШ террорчилик ташкилотини қонунийлаштирадиган қадамларни қабул қилмоқда – бу ҳолат ташвиш уйғотади. Ўз ортимиздан террорчиликка қарши исталган курашга ҳуқуқни қолдирамиз. Бизнинг террорчилик ташкилотларига қарши курашимиз ҳам мамлакат ичида, ҳам унинг ташқарисида давом этади. Туркия ўз хавфсизлигини таъминлаш учун барча чораларни кўради”, деб айтган Калин.
Аввалроқ Defense Post нашрига ИШИДга қарши АҚШ бошчилигидаги коалициянинг расмий вакили маълум қилгандек, коалиция Сурияда “чегаралар хавфсизлиги кучлари”ни тузишга киришган.
Унинг айтишича, коалиция янги кучларни яратиш устида Сурия демократик кучлари билан биргаликда ишламоқда. Айни вақтда 230га яқин одам тайёргарликдан ўтмоқда, якуний мақсад эса 30 минг кишилик гуруҳни тузишдан иборат.
АҚШнинг бу ташаббуси ҳақидаги хабар Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг муҳим баёнотидан кейин пайдо бўлган. Эрдўған турк армияси яқин бир ҳафта ичида Суриянинг суриялик курдлар кучлари (YPG) назоратида бўлган Манбиж ва Африн шаҳарларида ҳарбий операция бошлаши мумкинлигини айтган. Маълумки, YPG АҚШ иттифоқдошлари ҳисобланади.
Мавзуга оид
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024