Google секин юкланувчи сайтларни жазолайди
Google аксарият одамлар мобил версиядан фойдаланиши, тезлик эса ресурсларнинг энг асосий параметрларидан бири эканини англаган ҳолда, мобил версияда секин юкланувчи сайтларга қарши санкциялар киритади. Сервис бундай саҳифаларни қидирувнинг биринчи саҳифасидан олиб ташлайди. Компания расмий блогида шу ҳақида хабар берилди.
Компания вакилларининг сўзларига кўра, замонавий одамлар тобора кўпроқ мобил версиядан фойдаланишмоқда. Юкланиш тезлиги муҳим роль ўйнайди, агар ресурс бу параметрга жавоб бермаса, унинг натижалари туширилади.
Таъкидлаш жоизки, веб-саҳифалар юкланиш тезлигини Chrome User Experience Report, Lighthouse ёки PageSpeed Insights жиҳозлари ёрдамида ўлчаш мумкин.
Мавзуга оид
17:00 / 09.10.2024
АҚШ ҳукумати Google'ни парчалашни талаб қилиши мумкин
22:30 / 04.10.2024
YouTube хатолик сабаб юзлаб аккаунтларни спам ва фирибгарлик учун блоклаб қўйди
00:48 / 26.09.2024
Google Еврокомиссияга Microsoftʼнинг рақобатга зид булутли амалиёти устидан шикоят киритди
22:21 / 18.09.2024