Ўзбекистон | 13:00 / 18.01.2018
74383
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистондаги фожиадан омон қолганлар ҳақида маълумот берилди

Фото: instagram/@askar_aktileu

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида йўловчи автобуси ёниб кетишидан 5 киши омон қолган. Вилоят губернатори Серик Туленбергеновнинг маълумот беришича, уларнинг жароҳати оғир эмас.

«52 киши ҳалок бўлган, 5 киши енгил даражадаги куйиш жароҳатлари олган», — дея Туленбергеновнинг сўзларини келтирган Sputnik Казахстан агентлиги.

Аниқлик киритилишича, автобусда жами 57 киши бўлган, уларнинг 54 нафари Ўзбекистон фуқаролари эди, қолган 3 киши — қозоғистонликлар.

Омон қолганлар рўйхати:
Пернебеков Максат (1985 йил туғилган, Қозоғистон фуқароси);
Қирғизбоев Нуржон (1968 йилда туғилган, Қозоғистон фуқароси);
Барат Танатаров (1978 йилда туғилган, Қозоғистон фуқароси);
Мирзаҳмедов Исроилжон (1980 йилда туғилган, Ўзбекистон фуқароси);
Исоқов Аҳрор (1988 йилда туғилган, Ўзбекистон фуқароси).

Бундан аввалги хабарларда Чимкент-Самара йўналишида, Ақтўбе вилоятининг Иргиз тумани ҳудудида автобус ёниб кетиши оқибатида ҳалок бўлганларнинг барчаси ўзбекистонликлар бўлгани айтилганди.

Мавзуга оид