Ўзбекистон | 12:20 / 19.01.2018
67025
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга етиб борди

Бугун, 19 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, аввал белгиланган вазифаларнинг ижроси билан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига етиб борди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари Сурхондарёга ташрифи давомида вилоятни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича белгиланган режалар ижроси, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиши режалаштирилган.

«Сурхондарё вилояти улкан иқтисодий имкониятлари, географик ва транспорт салоҳияти билан мамлакатимиз ҳаётида муҳим ўрин тутади. Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар ана шу салоҳият ва имкониятлардан самарали фойдаланиш, аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда. Замонавий корхоналар ташкил этилиб, янги иш ўринлари яратилмоқда. Қишлоқ хўжалиги, кичик бизнес изчил ривожланмоқда», дейилади хабарда.

Мавзуга оид