Ўзбекистон | 17:00 / 19.01.2018
11747
1 дақиқада ўқилади

Жума намозларида Ақтўбе фожиасида ҳалок бўлганлар ҳақига дуолар қилинди

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ўзбекистоннинг барча масжидларида бугунги жума намозида Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида рўй берган фожиада ҳалок бўлганларнинг ҳақига тиловати Қуръон қилиниб, дуолар қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида рўй берган фожиада ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди. 

Шунингдек, уламолар ва имом-домлалар томонидан ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириш, масжид-мадрасаларда хатми Қуръонлар ўқиб, руҳи покларига бахшида қилиш ва яқинларига тасалли бериш каби ишлар бошланди. Қозоғистон муфтиси Серикбай Ҳожи Ораз ўзбекистонлик ҳамкасбларига бу мудҳиш воқеа юзасидан таъзия изҳор қилди.

Мавзуга оид