Ақтўбеда ёниб кетган автобус ҳайдовчилари судга етказилди
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида ёниб кетган автобуснинг уч нафар ҳайдовчиси 2-сонли шаҳар судига санкция ҳақида қарор қабул қилиш учун олиб борилди. Бу ҳақда «Казинформ» хабар қилган.
Маълумки, улар Қозоғистон Жиноят кодексининг 345-моддаси 4-қисми бўйича айбланмоқда.
Қўлга олинганлар – 1985 йилда туғилган Максат Пернебеков, 1968 йилда туғилган Нуржан Қирғизбаев ва 1978 йилда туғилган Барат Танатаров.
Нуржан Қирғизбаев бўйича прокурор уни 2 ойга қамоққа олишни сўраган.
24 январь куни уч ҳайдовчи Ақтўбе шаҳридаги вақтинчалик сақлаш изоляторига олиб кетилди. Тергов давомида аниқланишича, оловга ҳайдовчилар томонидан автотранспорт воситасидан фойдаланиш қоидалари ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши сабаб бўлган, бу автобус салонида кавшар лампа ишлатилгани туфайли юз берган.
Йиғилган маълумотлар ушбу жиноятга автобуснинг барча 3 ҳайдовчиси алоқадор эканини кўрсатган.
Жиноий ишни ИИВ тергов департаменти минтақалараро тергов-тезкор гуруҳи юритмоқда. Бу борадаги ишни Қозоғистон Бош прокуратураси ва ИИВ назорат қилмоқда.
Ичида 57 киши бўлган автобус Самара-Чимкент йўлида ёниб кетган. Ёнғин автобус ҳаракатланаётган вақтда юз берган. Фалокат оқибатида 52 киши ҳалок бўлган, 5 киши омон қолишга муваффақ бўлган.
Мавзуга оид
20:09 / 20.09.2024
Қозоғистонда хорижликларни депортация қилиш қоидалари кучайтирилиши мумкин
08:30 / 20.09.2024
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси “Дўстлик” ордени билан мукофотланди
16:07 / 19.09.2024
Қозоғистон 2022 йилдан бери 2,3 млрд долларлик активларни давлат ҳисобига қайтарди
12:30 / 17.09.2024