Хориждаги Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаларида 64 млн долларлик келишувлар имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси маълумотларига қараганда, ўтган йили Қозоғистон, Тожикистон, Латвия, Қирғизистон ва Татаристонда “Ўзбекистон миллий маҳсулотлари” кўргазмаси ўтказилиб, умумий қиймати қарийб 64 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 140 га яқин, шунингдек, ташкил этилган йигирмадан зиёд халқаро кўргазма ҳамда ярмаркаларда 21 миллион АҚШ долларига яқин бўлган 145 дан ортиқ ҳужжатлар имзоланди, деб ёзмоқда “Халқ сўзи” нашри.
Шунингдек, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Хитой, Жанубий Корея, Япония, Чехия, Швеция, Бельгия, Эстония, Германия, Греция, Туркия ишбилармон доиралари ташрифлари амалга оширилиб, йигирмадан ортиқ бизнес-форумлар уюштирилди. Натижада юртимизда 10 та қўшма корхона ташкил этилиб, бир қатор истиқболли келишувларга эришилди.
Маҳаллий тадбиркорлар томонидан тайёрланган маҳсулотларни хорижга етказиб бериш масаласи ҳам эътибордан четда қолмади. Мисол учун, ўтган йили 210 дан кўпроқ маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг қарийб 60 миллион АҚШ долларилик маҳсулотлари хорижлик буюртмачиларга етказиб берилган.
Мавзуга оид
16:51 / 08.11.2023
Ўзбекистон маҳсулотлари учун янги бозорларни очиш имконияти – ИҲТ доирасидаги бизнес-форумдан репортаж
12:50 / 21.10.2023
Ўзбекистон, Россия ва Татаристон ишбилармонлар бизнес-форуми бўлиб ўтди
07:47 / 18.09.2023
Вашингтонда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Америка бизнес-форуми якунлари бўйича 12 та ҳужжат имзоланди
11:41 / 07.09.2023