Ўзбекистон | 21:33 / 07.02.2018
15566
2 дақиқада ўқилади

Электрон виза бериш тартибига изоҳ берилди

10 февралдан бошлаб 30 кунга 7 давлатга визасиз режим ўрнатилди, 39 тасига эса соддалаштирилган виза режими  жорий қилинди. Бундан ташқари, 1 июлдан электрон виза тизими йўлга қўйилади. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Халқаро Пресс-клуб томонидан ташкил этилган очиқ мулоқот давомида шу ҳақида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонга саёҳат қилиш истагида бўлган чет эл фуқароси компьютер ёки смартфон орқали зарур ҳужжатларни суратга олиб, бемалол тизимга ўзи ҳақидаги маълумотларни киритиши мумкин бўлади. 

Фото: Халқаро пресс клуб
Азиз Абдуҳакимов

Чет эл фуқаросининг Ўзбекистонга ташриф буюриш учун виза олишга доир аризаси мамлакатимизнинг тегишли идоралари томонидан кўриб чиқилиб, икки кун давомида унга электрон равишда жавоб берилади (биринчи кун қабул қилинади). Бу дегани Ўзбекистонга келиш визаси унга электрон равишда йўлланади, уни принтердан чиқариб, бемалол Ўзбекистонга ташриф буюриш мумкин бўлади. 

Мавзуга оид