Ўзбекистон | 16:11 / 10.02.2018
22732
1 дақиқада ўқилади

Наврўздан сўнг Иссиқкўлга поездда бориш мумкин

Фото: KUN.UZ

Ўтган йилда 2018 йил баҳорида Тошкентдан Иссиқкўлга темир йўл қатнови очилиши ҳақида хабар берилганди. Ана шу йўналишдаги “Тошкент –– Балиқчи – Тошкент” поезд қатнови шу йил 22 мартдан бошлаб қайта йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри “Қирғиз темир йўллари” миллий компанияси матбуот хизматига асосан хабар берди.

Қатнов ҳафтасига бир марта бўлади. Поезд 22 март куни Тошкентдан йўлга чиқса, 23 март куни Балиқчига етиб боради. 24 март куни бу шаҳардан ортга қайтади ва 25 март куни пойтахтга кириб келади. 

Ушбу поезд таркибида 7 та йирик вагон, 3 та плацкарт вагони ва вагон-ресторан жой олган.

Мавзуга оид