Фан-техника | 11:52 / 27.02.2018
10697
6 дақиқада ўқилади
Реклама

LG компанияси янги смартфон моделларини тақдим этди

MWC 2018 LG Electronics (LG) компанияси ўрта нарх сегментидаги LGK8 2018 ва LGK10 2018 смартфонлари янги моделларини тақдим этди, улар премиум флагман қурилмаларидан мерос бўлиб ўтган энг илғор хусусиятларга эга. Тақдим этилган янгиликлар дунёнинг асосий бозорларида - Европа, Осиё, Лотин Америкаси ва Яқин Шарқда сотувга чиқарилади.

Янги К-серия фойдаланувчиларга оптимал нархда кенгайтирилган функцияларни таклиф қилади. Мисол учун, камера юқори тезликда автоматик фокус билан жиҳозланган ҳамда паст ёритиш шароитида съёмкада шовқинни пасайтиради. Ҳар иккала модель ҳам K-серия учун мос бўлган орқа панелдаги текстурага эга, 2.5D-шиша чеккалари эса корпуснинг ўзига хос услубини ажойиб чизиқлар билан тўлдиради. Буларнинг барчаси смартфонлар вақт ўтиши билан ўз аҳамиятини йўқотмасликка имкон беради. 2018 йилги иккала модель ҳам учта ажойиб рангда сотилади: қора, кўк ва олтин.

Фото: LG

LGK10 2018 нафақат ажойиб ташқи кўриниш берувчи U шаклдаги металл корпус, балки бундай нарх сегментидаги моделлар учун аввал имконсиз бўлган баъзи премиум функциялар билан ҳам ажралиб туради. K10 2018 яхшиланган 13 мегапикселли асосий камера билан жиҳозланган, у LGG6 смартфонидан олинган, ҳамда 8 мегапикселли юқори кенгликдаги фронтал камерага эга, у махсус эффект билан селфи қилиш имконини беради. K10 2018 билан фото мухлислари анъанавий автофокусга нисбатан 23 фоизга тезроқ ишлайдиган фокус автоматик босқичи туфайли бирон муваффақиятли кадрни четдан қолдирмайдилар. Смартфоннинг орқа панелидаги янги кўп функцияли тугма нафақат уни очади, жумладан, бармоқ изи билан ҳам, балки расм ёки экран тасвирини тез ҳамда осон суратга олиш имконини беради.

Янги LGK8 2018 энг илғор хусусиятларига эга бўлган ва паст ёритиш шароити ҳам аниқ ҳамда ёрқин фотосуратларни тақдим этиши мумкин бўлган камерага эга. Фойдаланувчиларга ёқиб қолган «Автоселфи», «Қўл ишораси билан съёмка», «Виртуал чақнаш» ва «Дўстлар билан бўлишиш» янги K8 2018’да сақлаб қолинган.

Янги шовқинларни қисқартириш функцияси туфайли ҳам K8 2018, ҳам K10 2018’да паст ёритиш шароитида ҳам аниқроқ суратларни олиш мумкин. ёруғлик билан аниқроқ тортишиш мумкин. HDR режими (юқори динамик диапазон) билан биргаликда фотосуратлар ёрқин ва контрастлидир.

Янги таймер хусусияти туфайли дўстлар ёки оила билан бирга суратга тушиш энди янада осонроқ. Камера ишга тушиши учун қанча сония қолганини энди тахмин қилиш шарт эмас. Янги моделларда визуал маслаҳатчи сифатида бўлган чақнаш туфайли вақтни кузатиб боришингиз мумкин. Шундай қилиб, суратга олишнинг барча иштирокчилари керакли вақтга тайёргарлик кўриб оладилар.

К-сериясидаги камеранинг яна бир янги хусусияти - «Jump Shot», у ҳар уч сонияда (20 кадргача) суратга олади ва расмларни GIF шаклидаги ягона тасвирга бирлаштиради, бу уларни дўстлар билан осонгина бўлишишда қўл келади. Функция янги К-сериянинг ҳар икки моделида ҳам мавжуд, ва ҳам фронтал, ҳам асосий камерада фойдаланиш мумкин.

«LG K-серия 2018 йилдаги смартфонлар ўз ҳаёт тарзи ва эҳтиёжларига мос келадиган қурилмани қидирувчи фойдаланувчиларга мўлжалланган, дейди LG Electronics Mobile Communications катта вице-президенти ва бўлинма раҳбари Ҳа Жон Юк (Ha Jeung-uk). – Бизнинг ишончимиз комилки, камера технологиялари ва смартфоннинг бошқа қулай функциялари туфайли истеъмолчилар қалблари ва ақлларини жадал ривожланаётган мобиль қурилмалар бозорида ўзимизга қаратишимиз мумкин».

Фото: LG

LGK10 2018'нинг асосий техник хусусиятлари:

  • Процессор: 8-ядроли 1,5 ГГц
  • Экран: 5,3 дюйм HD In-cell Touch (1280 x 720 / 277 дюймга нуқталар) технологияси билан
  • Хотира:
    • K10+: RAM 3Гб/ROM32Гб/microSD (2ТБ.гача)
    • K10: RAM 2Гб /ROM16Гб/microSD (2ТБ.гача)
    • K10α: RAM 2Гб / ROM 16Гб /microSD (2ТБ.гача)
  • Камера:
    • K10+ : асосий 13Мп / фронтал 8Мпили 5Мп (кенг форматли)
    • K10: асосий 13Мп / фронтал 8Мпили 5Мп (кенг форматли)
    • K10α: асосий 8Мп / фронтал 5Мп
  • Аккумулятор: 3,000 мАс (олинувчи)
  • Операцион тизим: Android 7.1.2 Nougat
  • Ўлчамлар: 148,7x75,3x8,68 мм
  • Оғирлик: 162 г
  • Тармоқлар: LTE / 3G / 2G
  • Уланиш: Wi-Fi (802.11 b, g, n) / Bluetooth 4,2 / USB 2,0 Type B / NFC
  • Ранг: 
    • K10+: кўк Moroccan Blue /тилла Terra Gold
    • K10 : қора Astro Black /кўк Moroccan Blue / тилла Terra Gold
    • K10α: қора Astro Black / тилла Terra Gold
  • Бошқаси: бармоқ излари сканери / FMРадио / Дарҳол суратга олиш серияси / Music Flash / Таймер-ёрдамчи / Бир теккизиш билан скриншот / Бир теккизиш билан суратга олиш

LG K8 2018'нинг асосий техник хусусиятлари:

  • Процессор: 4-ядроли 1,3ГГц
  • Экран: 5,0 дюйм HD On-cell Touch (1280 x 720 / 294 дюйм нуқталар) технологияси билан
  • Хотира: RAM 2Гб / ROM 16Гб/ microSD (32 Гб.гача)
  • Камера: асосий 8 Мп/ фронтал 5 Мп
  • Аккумулятор: 2,500 мАс (олинувчи)
  • Операцион тизим: Android 7.1.2 Nougat
  • Ўлчамлар: 146,3 x 73,2 x 8,2 мм
  • Оғирлик: 148 г
  • Тармоқлар: LTE / 3G / 2G
  • Уланиш: Wi-Fi (802.11 b, g, n) / Bluetooth 4.2 / USB 2.0 Type B
  • Ранг: қора/ кўк / тилла
  • Бошқаси: FMРадио / Jump Shot/ Music Flash / Таймер-чақнаш/ Бир теккизиш билан скриншот / Бир теккизиш билан суратга олиш

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид