Тайванда ҳожатхона қоғози «жазаваси», вазиятга бош вазир ҳам аралашди
Тайвань аҳолиси дўконларда ҳожатхона қоғози захирасини шоша-пиша харид қилишга киришиб кетди. Бу ҳақда Financial Times ёзмоқда.
Бундай хатти-ҳаракатга маҳсулот тез орада қимматлашиши ҳақидаги янгиликлар сабаб бўлди. Бу ҳожатхона қоғози ишлаб чиқариладиган ёғоч массаси нархининг ўсиши билан боғлиқ.
Вазиятга Тайвань бош вазири Уильям Лай ҳам аралашишга мажбур бўлди. У фуқароларни тинчланишга чақирган.
Газетанинг Тайвань ОАВга асосан таъкидлашича, дам олиш кунлари ҳожатхона қоғози сотувлари оддий кўрсаткичлар билан солиштирганда 22 баробарга ошиб кетган.
Тайвань Иқтисодиёт вазирлигининг қайд этишича, ёғоч массаси ишлаб чиқарувчилари билан алоқада бўлиб турибди. Вазирлик маълумотларига кўра, ярим тайёр маҳсулот тақчиллиги кутилаётгани йўқ.
Мавзуга оид
23:51 / 18.04.2023
Тайвань Хитой тажовузига қарши 400 та ракета сотиб олади
17:15 / 07.11.2022
Ўзбекистон Россиядан 106,7 тонна қоғоз сотиб олди
17:43 / 23.03.2022
Финландияда қоғоз танқислиги сабабли газеталар чоп этилиши тўхташи мумкинлиги маълум қилинди
17:05 / 05.02.2022