Душанбеда Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси очилди
9 мартнинг иккинчи ярмида Душанбедаги “Манеж” спорт мажмуасида Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси очилди. Кўргазманинг расмий қисми Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмоннинг қизил тасмани қирқишларидан бошланган.
Кўргазмада Ўзбекистоннинг 100 дан ортиқ компанияларининг маҳсулотлари тақдим қилинган. Жумладан, 60 дан кўпроқ турдаги техника, қурилиш моллари, электротехника, фармацевтика, енгил ва озиқ-овқат саноати товарлари, мебель жиҳозлари намойиш қилинмоқда.
Икки давлат етакчилари кўргазма иштирокчиларига қўшма корхоналар яратиш, ўзаро товар айланмасини ошириш мақсадида икки давлат ўртасида маҳсулотлар экспорти ва импорти бўйича маслаҳатлар беришган.
Шу ернинг ўзида Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон “Ғалаба-Амузанг” халқаро темир йўл перегони фаолиятига рамзий тугмани босиш билан старт беришди. Бу темир йўл Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятини Тожикистоннинг Хатлон вилояти билан боғлайди.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024