Жаҳон | 22:40 / 20.03.2018
7467
2 дақиқада ўқилади

Facebook билан боғлиқ можаро Цукербергга 5 млрд долларга айланди

Фото: Reuters

Facebook ижрочи директори ва асосчиси Марк Цукерберг 19 март куни акциялари қимматсизлашиши оқибатида 4,9 млрд доллар йўқотди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Facebook акциялари Британиянинг Cambridge Analytica таҳлилий компанияси ижтимоий тармоқнинг 50 млндан кўпроқ фойдаланувчисининг шахсий маълумотларини уларнинг рухсатисиз тўплаганини ва бу маълумотлар асосида америкаликларнинг сиёсий қарашларини таҳлил қилувчи алгоритмни яратмоқчилиги ҳақида ахборот пайдо бўлгандан кейин 7 фоизга арзонлашиб кетган.

Шу сабабли Цукерберг бойлиги 70,4 млрд долларгача камайган. Шундан кейин Bloomberg’нинг дунёнинг энг бадавлат одамлари рейтингида Цукерберг бир позиция пастлаган ва 5-ўринга тушиб қолган.

The New York Times маълумотларига кўра, Cambridge Analytica ижтимоий тармоқнинг фойдаланувчилари шахсий маълумотларини йиғувчи мобил дастур яратган. Таъкидланишича, олинган маълумотлар сайловчиларнинг психологик тасвирини тузиш учун қўлланган ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг сайловолди кампаниясига реклама яратишга имкон берган. Facebook’да эса бундан бехабарликлари айтилган ва 16 мартдан компания ўз сервеларига Cambridge Analytica’нинг киришини тўсиб қўйгани маълум қилинган.

Мавзуга оид