Жаҳон | 16:50 / 20.03.2018
10829
1 дақиқада ўқилади

Россиялик дипломатлар бўлган учта автобус Лондондаги элчихона ҳудудини тарк этди

Фото: ТАСС

Буюк Британиядан ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланиши туфайли чиқариб юборилаётган россиялик дипломатлар ва улар оила аъзолари Россиянинг Лондондаги элчихонасини тарк этди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Таъкидланишича, жўнаб кетаётганларни элчихонанинг барча ходимлари кузатиб қўйган. Россияликлар аэропортга учта автобусда жўнаб кетишгани айтиляпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ яна бир давлат россиялик дипломатларни чиқариб юборишга яқин экани хабар қилинганди.

Мавзуга оид