Toyota Prius’ни спиртда ишлашга ўргатди
Toyota компанияси «Приус» базасида гибрид прототипни ишлаб чиқди, у ҳам анъанавий бензинда, ҳам шакар қамишидан ишлаб чиқариладиган биоэтанолда (ёқилғи E100) ишлаши мумкин. Автомобиль Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида намойиш этилди.
«Тойота»да спиртда ишловчи гибрид куч қурилмасининг хусусиятлари келтирилмаяпти. Серияли Prius 1.8 бензинли мотор ва электр двигателга эга, 122 от кучилик қувватни беради.
Компания спиртда ишловчи «Приус» ёрдамида Бразилияда гибридли автомобилларни оммалаштирмоқчи ҳамда углерод диоксидининг (CO2) чиқариб ташланиш ҳажмларини камайтирмоқчи. Биоэтанол ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган ўсимликларнинг ўсиши вақтида атмосферадан карбонат ангидрид газини ютиб юбориш юз беради, шу сабабдан умумий мувозанат тикланади.
Hybrid FFV лойиҳаси устида марканинг Бразилия офиси ва Япониядаги бош компания муҳандислари иш олиб борди. Toyota гибридни тижорат мақсадида фойдаланишга туширишдан аввал йўл синовларини ўтказади, бу ишончлилик ҳамда тизим ҳақида батафсилроқ маълумот олиш учун керак.
Мавзуга оид
15:53 / 01.03.2024
Бир йилда 10 миллион автомобил сотиб рекорд ўрнатган компания – Toyota музейига саёҳат
21:25 / 25.02.2024
Болалик орзусидан жаҳон саҳнасигача. Toyota тарихи ҳақида
12:00 / 13.08.2023
Тошкентда Toyota Tashkent City дилерлик маркази очилди
07:35 / 27.07.2023