Сафоев: Халқаро майдонда Ўзбекистонга бўлган муносабат ўзгарди
Ш.Мирзиёев президентликка сайланганидан кейинги қисқа давр ичида кўплаб фундаментал масалалар ҳал қилинди ва ҳал қилинмоқда. Халқаро майдонда Ўзбекистонга бўлган муносабат ҳам ўзгармоқда, республиканинг қиёфаси янгича шакл касб этмоқда. Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Президент Мирзиёев ҳокимият тепасига келганидан кейин ўтган қисқа давр хусусида шундай фикрларни илгари сурди.
“Албатта, ҳали қилинадиган ишлар ҳам кўп. Авваламбор, яна бир бор таъкидлайлик, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги қиёфаси, тутган ўрни батамом ўзгарди. Бир йил мобайнида Ўзбекистонга нисбатан муносабат, у ҳақдаги таассурот янги шаклга кирди.
Ўтган қисқа даврда илгариги ўзига хос дипломатия, номутаносиблик, инжиқликка барҳам берилиб, прагматик ва Ўзбекистоннинг миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда аниқ ҳамда фаол дипломатия олиб борилмоқда. Бунинг натижасида Марказий Осиёдаги қўшни давлатлар, жумладан Афғонистон билан батамом янги муносабатларни қурдик. Қўшнилар ўртасида ўзаро ишонч пайдо бўлди.
Дипломатияда ишонч нима? Дипломатияда ишонч пайдо бўлиши учун 10 йиллар керак бўлади. Бу ерда бир йил мобайнида ҳам шахсий ишонч раҳбарлар ўртасида, ҳам халқ дипломатияси ривожланиб бормоқда.
Шу боис, айтиш мумкинки, бугунги кунда Марказий Осиёда янги муҳит барпо этилди. Бу эса келажак учун жуда муҳимдир. Ўзбекистонда бўлган Европа Тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари ҳам айни жиҳатни эътироф этишди”, - деди Содиқ Сафоев.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
15:20 / 26.10.2024