Фан-техника | 15:46 / 29.03.2018
5581
1 дақиқада ўқилади
Boeing корпорацияси ҳакерлик ҳужуми ҳақида маълум қилди
Boeing корпорацияси ҳакерлик ҳужуми ҳақида маълум қилди Американинг The Boeing Company корпорацияси ўз тизимига ҳакерлик ҳужуми рўй бергани ҳақида хабар берди, деб ёзмоқда Techcrunch компания баёнотига асосан.
«Бизнинг киберхавфсизлик марказимиз зарарли дастурий таъминот чекланган ҳолда кириб олганини аниқлади. У тизимнинг унча катта бўлмаган қисмига алоқадор бўлди. Тегишли чоралар кўрилди ҳамда бу ишлаб чиқариш ёки таъминот секторига зарар етказмади», - дейилади хабарда.
Компаниядан таъкидлашларича, ОАВда ҳужум ҳақида тарқалган дастлабки хабарлар ошириб кўрсатилган ва ноаниқдир.
Мавзуга оид
00:20
Boeing минглаб ходимларини мажбурий таътилга юборишни бошлади
18:15 / 14.09.2024
АҚШда Boeing ишчилари 2008 йилдан бери илк бор иш ташлашга чиқди. Улар нимани талаб қиляпти?
20:50 / 13.09.2024
АҚШда парвоз вақтида ҳарбий самолётнинг дум қисми узилиб тушди
21:30 / 07.09.2024