Спорт | 21:50 / 30.03.2018
6298
1 дақиқада ўқилади

Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Шимолий Корея спорт вазири билан учрашди 

Фото: EPA-EFE/JEON HEON-KYUN

Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ва Шимолий Корея жисмоний тарбия ва спорт вазири Ил Гук Ким 30 мартда ХОҚ делегациясининг Пхеньянга ташрифи вақтида учрашув ўтказдилар. Бу ҳақда “Рёнхап” ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

“Жисмоний тарбия ва спорт вазири, Шимолий Корея Миллий олимпия қўмитаси раҳбари  Ил Гук Ким Томас Бах бошчилигидаги ХОК делегацияси билан учрашиб, Мансудэ мажлислар залида суҳбатлашди”, деб айтилган хабарда.

Шунингдек, Бах 1989 йилда қурилган, кўп вазифали “Биринчи май стадиони” ва Пхеньяндаги бошқа спорт объектларига ташриф буюрган. 

Аввалроқ Бах Шимолий Корея терма жамоасини 2020 йилги Олимпиадада иштирок этишини илгари суришда кўмак бермоқчилигини айтган. 2018 йилги Пёнгчангдаги Олимпиадада ХОҚ шимолий кореялик спортчиларга Олимпиадада иштирок эта олишлари учун қўшимча квоталар берган.   

 

Мавзуга оид