Хитой фазога иккита сунъий йўлдош чиқарди
Хитой 30 мартда 2 та навигация сунъий йўлдоши Beidou-3’га эга “Чанчжэн-3В” ракета-ташувчисини орбитага муваффақиятли учирди. Бу сунъий йўлдошлар Хитой томонидан яратилаётган глобал навигация тизимининг бир қисми бўлади.
Хитой марказий телевидениесининг маълум қилишича, ракета маҳаллий вақт билан соат 01.56да учирилган.
Иккала сунъий йўлдош ҳам 3 соатдан кўпроқ давом этган парвоздан кейин белгиланган орбитага чиққан. Сунъий йўлдошлар бир қатор синовлардан ўтгач, аввал учирилган 6 та Beidou сунъий йўлдоши билан бирга ишлайди.
Хитой 2018 йил охиригача орбитага чиқарилган Beidou-3 сунъий йўлдошлари сонини 18 тагача, 2020 йил охиригача эса 30 тагача оширмоқчи.
Таъкидланишича, Beidou глобал тизими 35 та сунъий йўлдошдан иборат бўлади.
Beidou Хитой томонидан яратилаётган навигация тизими бўлиб, у АҚШнинг GPS ва Россиянинг ГЛОНАСС тизимларига рақобатчи бўлади.Тизим 2020 йилгача бутун дунё бўйлаб навигация тизимларини тақдим қилади.
Мавзуга оид
00:49 / 15.09.2024
Эрон Chamran-1 сунъий йўлдошини орбитага муваффақиятли чиқарди
00:32 / 18.08.2024
Британия биринчи ҳарбий сунъий йўлдошини орбитага учирди
09:12 / 10.08.2024
Хитойга тегишли ракета орбитада парчаланиб, космик чиқиндини ҳосил қилди
08:15 / 28.05.2024