Жаҳон | 21:45 / 31.03.2018
23702
1 дақиқада ўқилади

Учувчи фавқулодда қўнишдан кейин ерни ўпиб қўйди (видео)

Кичик ўлчамли самолёт учувчиси фавқулодда қўнгандан кейин ерни ўпиб қўйди. Бу ҳақда Sun Sentinel нашри хабар бермоқда

Воқеа Флоридадаги Пемброк-Пайнс шаҳрида юз берган. Учувчиликка ўргатувчи Wayman Aviation мактабининг инструктори ўқувчиси машғулот ўтказаётган бўлган. Парвоз рисоладагидек ўтган, бироқ қўниш вақтида самолётнинг шассисида муаммолар чиққан. Натижада самолёт учиш-қўниш полосасидан унга тумшуғи билан текканча сирпаниб ўтган.  

Инструктор ва унинг шогирди самолётдан чиққанларидан кейин, ҳеч қандай жароҳат олмаганлари аниқланган. Шунда учувчи тиззасига чўккалаб, миннатдорлик сифатида ерни ўпиб қўйган.

Ушбу лаҳзалар тасвирланган видео АҚШнинг кўплаб ОАВлари томонидан намойиш қилинган. Ижтимоий тармоқлар фойдавланувчиларини эса учувчининг бу иши тўлқинлантирган. Уларнинг кўпчилиги бундай вазиятда худди шундай йўл тутган бўлишларини айтишган. 

 

Мавзуга оид