Цукербергни конгрессда кўрсатмалар беришга чақиришди
Facebook асосчиси Марк Цукерберг конгресс қўмиталарига ижтимоий тармоқнинг миллионлаб фойдаланувчилари шахсий маълумоти сизиб чиқиши билан боғлиқ иш юзасидан кўрсатма беради. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.
Эшитувлар 10 ва 11 апрелга белгиланган.
«Эшитувлар фойдаланувчилар маълумоти дахлсизлиги бўйича муҳим муаммоларга эътибор қаратиш бўйича яхши имконият бўлади ва барча америкаликларга тармоқда уларнинг маълумотлари билан нималар юз бераётганини аниқроқ тушунишга ёрдам беради», - дейилади конгрессменлар Грег Уолден ва Фрэнк Паллоннинг қўшма баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Facebook 87 миллиондан ортиқ фойдаланувчи шахсий маълумоти сизиб чиққани ҳақида маълум қилди – бундан аввал эса гап 50 млн ҳақида кетганди.
Мавзуга оид
19:21 / 04.10.2024
Цукерберг дунёдаги энг бадавлат инсонлар рейтингида Amazon асосчисини ортда қолдирди
23:18 / 30.09.2024
Цукерберг 2030 йилга бориб №1 гаджетга айланадиган қурилма номини айтди
22:30 / 29.09.2024
Марк Цукербергнинг бойлиги охирги 2 йилда олти баробарга ошди
00:32 / 29.09.2024