Европанинг энг тирбанд йўлларга эга шаҳарлари маълум қилинди
GoCompare суғурта компанияси мутахассислари Европанинг йирик шаҳарлари йўлларидаги вазиятни таҳлил қилиб, ҳайдовчилар тирбандликларда ҳар йили неча соат ўтказишларини ҳисоблаб чиқдилар.
Унга кўра, Стокҳолм (Швеция) ва Римда (Италия) ҳайдовчилар тирбандликларда энг кам вақт сарфлайдилар – 35 соатдан. 3–5-ўринларни Ганновер, Рурштадт агломерацияси (иккиси ҳам Германия) ва Лозанна (Швейцария) эгаллаган (36 соатдан).
Европанинг энг тирбанд йўллари етакчи ўнталиги эса қуйидагича кўриниш олган. Эътиборлиси, бу ўнталикдан Россиянинг 5 та шаҳри ўрин олган.
1. Москва (Россия) — 91 соат
2. Лондон (Буюк Британия ) — 73 соат
3. Париж (Франция) — 65 соат
4. Истанбул (Туркия) — 59 соат
5. Краснодар (Россия) — 56 соат
6. Цюрих (Швейцария) — 54 соат
7. Санкт-Петербург (Россия) — 53 соат
8−9. Сочи (Россия) — 49 соат
8−9. Мюнхен (Германия) — 49 соат
10. Нижний Новгород (Россия) — 47 соат
Дунё миқёсида эса Москва Лос-Анжелесдан кейин 2-ўринда турибди. АҚШнинг энг йирик шаҳарларидан бирида ҳайдовчилар ҳар йили йўллардаги тирбандликларда 102 соат ўтказишга мажбур бўладилар. Калифорния мегаполиси бу мақомни қаторасига 6 йилдан бери бошқа шаҳарга “бермаяпти”.
Мавзуга оид
11:50 / 19.09.2024
Иш кўп, маош кам: Европа шифохоналарида “кадрлар инқирози” юз бермоқда
18:35 / 17.09.2024
Москва областида 2025 йилдан бошлаб мигрантлар меҳнати чекланиши мумкин
21:00 / 16.09.2024
Москва областида полициячи машинасида ўзбекистонлик болани босиб кетди
16:21 / 16.09.2024