Жаҳон | 12:50 / 08.04.2018
44629
2 дақиқада ўқилади

«Янги фактлар Скрипаль иши бўйича вазиятни кескин ўзгартириши мумкин»

Фото: PA via AP/ТАСС

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензянинг айтишича, Скрипаль ишида янги фактлар юзага келмоқда ва бу фактлар ишни «бошдан оёқ» ўзгартириб юборишга қодир. 

«Янги ва янги қизиқарли фактлар ҳамда гувоҳлар пайдо бўлмоқда, булар ажойиб кунларнинг бирида ишни бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин. Менда охирги вақтларда қатор саволлар юзага келмоқда, умуман у ерда бола бўлганми?» — дея қайд этган у.

5 апрель куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг очиқ мажлиси вақтида Небензя Скрипаль ишида қатор «ғалатиликлар» борлигини қайд этганди.

«Сергей ва Юлия қандай қилиб заҳарланишдан кейин ҳам бир неча соат, полиция сержанти Ник Бейли келгунига қадар нормал ҳолатда қолиши мумкин? Сержант эса дарҳол ҳушини йўқотганку? Умуман, улар қандай қилиб тирик қолишган? Омон қолишнинг ягона йўли — дарҳол антидот берилиши. Бу шубҳали ишда жуда кўп саволлар бор», — деган у.

Россия Разведка бошқармаси (ГРУ) собиқ полковниги, Буюк Британия фойдасига жосуслик қилгани учун 2006 йилда қўлга тушиб қамалган, 2011 йили асирлар алмашиши доирасида Буюк Британияга топширилган Сергей Скрипаль ҳамда унинг қизи Юлия 4 март куни Англия жанубидаги Солсбери шаҳрида 4 март куни ҳушсиз ҳолатда топилганди. Лондон ушбу суиқасд учун жавобгарликни Москва зиммасига юклади. Россия барча айбловларни инкор этди. Бу можаро туфайли Буюк Британия ва Ғарбнинг 30 га яқин давлати россиялик дипломатларни чиқариб юборди. Москва ҳам шундай жавоб қайтарди.

Мавзуга оид