Facebook янги функцияни синовдан ўтказмоқда — Unsend
Facebook хабарлар учун Unsend функциясини қўшишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида компания вакиллари TechCrunch'га маълум қилишди.
6 апрель куни Facebook вакиллари компания асосчиси Марк Цукерберг йўллаган хатларни ўчираётганини тасдиқлашди. Ижтимоий тармоқ вакилларининг сўзларига кўра, хавфсизлик нуқтаи назаридан шундай қилинмоқда: 2014 йилда Sony Pictures бузиб кирилганидан кейин компания Цукерберг йўллаган хабарларни сақлаш муддатини чегаралади.
Оддий фойдаланувчилар ҳам ёзишмалардаги хатларни ўчиришлари мумкин — бироқ у суҳбатнинг бошқа иштирокчиларида сақланиб қолади. Компания TechCrunch билан суҳбатда барча фойдаланувчиларга Unsend функциясига кириш имконини беришни режалаштираётганини маълум қилган.
Манбага кўра, бундай баёнот компанияга баъзи норози фойдаланувчиларни тинчлантиришга ёрдам беради. Таъкидланишича, янги функциянинг бета-тестери ҳозирча фақат Цукербергга кўринади.
Мавзуга оид
19:21 / 04.10.2024
Цукерберг дунёдаги энг бадавлат инсонлар рейтингида Amazon асосчисини ортда қолдирди
23:18 / 30.09.2024
Цукерберг 2030 йилга бориб №1 гаджетга айланадиган қурилма номини айтди
22:30 / 29.09.2024
Марк Цукербергнинг бойлиги охирги 2 йилда олти баробарга ошди
00:32 / 29.09.2024