Фан-техника | 10:13 / 18.04.2018
29345
2 дақиқада ўқилади

«Telegram блокланганидан кейин ҳам ғалаба қозонди» 

Фото: Евгений Разумный / Ведомости

Telegram IP-манзилларни смартфонлардаги ички функциялар орқали ўзгартириш имконини беради, ҳамда шунинг учун у Роскомнадзорнинг блоклашга бўлган уринишларига қарамай, ҳамон ишламоқда. Бу ҳақда мессенжер сармоядори, Qiwi асосий акциядори Сергей Солонин «Коммерсантъ» газетасига айтиб ўтди.

«Telegram’даги технология смартфонларда бўлган ички функциялар орқали IP-манзилларни динамик ўзгартириш имконини беради. Шу тариқа, Telegram манзилларни тўхтовсиз тарзда ўзгартириши мумкин. Мен Роскомнадзор уни қандай қилиб бутунлай блоклаб қўйиши мумкин эканини унчалик яхши тушунмаяпман. Бу ҳақда аввал ўйлашмагани ғалати, сабаби бу маълум нарса эди», - дея айтиб ўтди у.

Солониннинг фикрича, Telegram’да ўз аудиториясини кенгайтириш учун барча имкониятлар бор – фойдаланувчилар «сифатнинг ўрнига ишончлилик ва ҳимояланганликни танлайди. Telegram калитларни ҳеч кимга бермайди. Нима учун Россияда бошқача бўлиши керак?», - дея хулоса қилган у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роскомнадзор Telegram туфайли 1 миллиондан ортиқ IP-манзилни блоклаганди.

Мавзуга оид