Жиноят ҳақида ёлғон хабар берган шахснинг ўзига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Шофиркон туман ИИБга, Гулистон МФЙ, Ундари қишлоғида яшовчи, 1972 йилда туғилган, туман почта бўлимида ишлайдиган Б.Ш. мурожаат қилиб, номаълум шахс яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, меҳмонхонасида бўлган темир сейф ичидан 500 АҚШ доллари, уч жуфт баҳоси 4.500.000 сўм бўлган тилла зираклар, уч дона баҳоси 3.300.000 сўм бўлган тилла узуги ва бир дона баҳоси 400.000 сўм бўлган тилла зирагини ўғирлаб кетганлигини билдирган, деб хабар қилмоқда Бухоро ИИБ.
Шофиркон туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида Б.Ш. била туриб қасддан жиноят ҳақида ёлғон хабар берганлиги аниқланган ва унинг кўрсатмасига асосан ишга алоқадор бўлган 200 АҚШ доллари, бир дона сариқ металлдан ясалган никоҳ узуги ва бир жуфт сариқ металлдан ясалган зираклар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳозирги кунда жиноят ҳақида ёлғон хабар берганлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни ўзининг уйдирмалари билан чалғитганлиги учун Б.Ш.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
20:48 / 09.10.2024