Асқар Мамин Тошкентга келмоқда, Шавкат Мирзиёев билан учрашув режалаштирилган
2018 йилнинг 3 май куни Тошкент шаҳрига Қозоғистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон-Қозоғистон икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг ҳамраиси Асқар Мамин бошчилигидаги делегация ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Қозоғистон делегацияси Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.
Ташриф дастурига кўра Қозоғистон делегацияси Ўзбекистон ҳукуматида учрашувлар ва музокаралар ўтказади ҳамда бир қатор ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюради.
Ташриф арафасида ўзаро савдо айирбошлашни ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш бўйича Қозоғистон ишчи гуруҳи Тошкент шаҳрига келди.
Мавзуга оид
20:09 / 20.09.2024
Қозоғистонда хорижликларни депортация қилиш қоидалари кучайтирилиши мумкин
08:30 / 20.09.2024
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси “Дўстлик” ордени билан мукофотланди
16:07 / 19.09.2024
Қозоғистон 2022 йилдан бери 2,3 млрд долларлик активларни давлат ҳисобига қайтарди
12:30 / 17.09.2024