Ўзбекистон | 17:49 / 04.05.2018
30096
2 дақиқада ўқилади

"Ўзтелеком" тузилмасида катта ўзгаришлар рўй берди

"Ўзтелеком"да ташкилий тузилма ўзгарди, шунингдек қатор кадрлар алмашуви рўй берди. Компания матбуот хизмати KUN.UZ'га хабар беришича, 20 апрель куни акциядорлар йиғилишида шунга доир қарор қабул қилинди.

Компаниянинг аввалги тузилмасига нисбатан янгисида операторлар билан ишловчи директор ва давлат органлари билан алоқа қилувчи директор лавозимлари киритилган.

Шунингдек тўрт янги ихтисослаштирилган марказ яратилди: Корпоратив сотувларни бошқариш маркази, Улгуржи сотувларни бошқариш маркази, Персонални бошқариш маркази ҳамда Харидлар ва хўжалик таъминотини бошқариш маркази.

"Акциядорларнинг йиғилиши доирасида янги тузилмани йўлга қўйиш компания фаолиятини янада самарали ташкиллаштириш, бозорнинг алоҳида сегментларини фаоллаштириш ҳамда истиқболли йўналиш ва лойиҳаларни молиялаштиришни оптималлаштириш имконини беради", - дея таъкидланмоқда матбуот хизматида.

Бундан ташқари, қуйидаги ўзгаришлар қайд этилди:

  • Абдуғани Ғоибназаров - Uzmobile мобил тармоғининг эксплуатация маркази директори;
  • Шуҳрат Каримов - Тармоқ ва халқаро коммутацияни бошқариш бош маркази директори;
  • Муҳиддин Иброҳимов - "Ахборот тизимлари" маркази директори;
  • Лазизбек Маматов - персонал бошқарув маркази директори;
  • Евгений Вишневский - корпоратив сотувлар бошқарув маркази директори;
  • Мансур Қўчқоров - улгуржи сотувлар бошқарув маркази директори.

Янги ташкилий тузилмага кўра, давлат органлари билан алоқалар бўйича директор - Назиржон Ҳасанов, операторлар билан ишловчи директори - Дилшод Зуфаров, тижорий директор - Ҳикматулло Насриддинхўжаев, компания техник директори - Жаҳонгир Орипов ва истиқболли ривожланиш ҳамда инновациялар бўйича директор - Евгений Маркинг.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилда бундан аввал Ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазири Азим Аҳмадхўжаев телеком-операторнинг янги бош директори Фарҳод Розиевни таништирган эди. Янги молиявий директор этиб эса Шаген Григорян тайинланган.

Мавзуга оид