Жаҳон | 22:58 / 06.05.2018
6389
1 дақиқада ўқилади

Покистон ички ишлар вазирига суиқасд содир этилгани маълум қилинди    

Фото: AFP 2018 / Arif Ali

Покистоннинг Наровал шаҳрида (Панжоб вилояти) мамлакат ички ишлар вазири Эҳсон Иқболга суиқасд уюштирилди. Оқибатда вазир ўқотар қуролдан жароҳат олган, деб хабар бермоқда Geo TV телеканали.  

Маълум қилинишича, воқеа намойиш вақтида юз берган. Иқбол ўз автомобилида бўлганда 20-22 ёшлардаги йигит унга тўппончадан ўқ узган. 

Ўқ вазирнинг ўнг елкасига теккан ва у шошилинч равишда шифохонага етказилган. Таъкидланишича, ҳозирда Иқболнинг ҳолати барқарор ва унинг ҳаёти хавф остида эмас.

Босқинчи ҳибсга олинган. Жиноятни содир этишга нима сабаб бўлгани маълум қилинмаган.

Мавзуга оид