Самарқандда “кредитор”ини ўлдирган аёл 13 йилга қамалди
Пайариқ туманида яшовчи А.О. болалар кийимини сотиш билан шуғулланарди. Топган-тутгани оиласига етарди, бироқ аёл бундан-да кўпини истади, деб ёзмоқда Zarnews.
Аввалига у янгаси М.С.дан 200 АҚШ доллари олди. Бунинг ҳисобидан А. бизнесини кенгайтиради, бироқ бу ҳам унга камлик қилди. Кейинги сафар у янгасидан 2 минг “кўки” қарзга олади ва пулларни уч ойдан сўнг фоизи билан қайтаришга қариндошини ишонтиради.
Бироқ, қарзни қайтариш муддати тезда келди. М. ҳар куни ундан пулларни қайтаришини талаб қилди.
А. қандай қилиб “кредитор”дан қутулиш йўлларини излай бошлади ва бир куни ўзи билан металл бўлагини олиб М.нинг уйига борди.
Янгаси қарзни олиб келди, деб ўйлаб баҳри-дили очилиб кетди. Бироқ бундай эмаслигини билгач, уни уриша кетди.
А. қулай пайтни пойлаб металл билан аёл бошига урди. М. йиқилиб тушганини кўриб, қочиб кетди.
Шифокорлар 3 кун давомида жароҳатланган аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишга уринди. Бироқ М. вафот этди.
А.О. Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди қарори билан 13 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Мавзуга оид
18:12 / 09.11.2024
Бир чуқурдаги икки мурда – Пайариқдаги қотиллик тафсилоти
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
19:18 / 02.11.2024