Туркия Ғарбнинг Болқондаги режаларини бузмоқда – Эрдўған
Анқара Ғарбнинг Болқон ярим оролида инқироз ва беқарорлик яратиш бўйича режаларини бузмоқда, бу ғарб давлатларининг Туркия бу минтақада жуда фаол экани бўйича танқидига сабаб бўляпти, дея маълум қилди Туркия етакчиси Тоййиб Эрдўған.
Аввалроқ, Франция президенти Эммануэль Макрон Европарламентдаги чиқиши вақтида Болқонни Евроиттифоқ, Туркия ва Россия манфаатлари тўқнашадиган жой, деб атаганди. Туркия ТИВ расмий вакили Ҳами Оқсойнинг маълум қилишича, Анқара бундай ёндашувни нотўғри, деб ҳисоблайди.
"Ғарб давлатлари бизнинг Болқондаги ҳаракатларимиз, бу минтақадаги бизнинг ташаббус ва саъй-ҳаракатларимизга нафрат билан қарамоқда... Биз Сербия, Босния ва Герцеговина билан қалин ҳамкорлигимиз баъзиларга ёқмаётганини кўрмоқдамиз. Улар ҳаракатларимиз ҳақида нотўғри тушунча шакллантиришга уринмоқда, сабаби бизнинг ҳамкорлигимиз мева бераётганидан хавотирга тушиб қолишган. Туркиянинг саъй-ҳаракатлари улар минтақада инқирозлар ва беқарорлик йўли билан амалга оширишга мўлжаллаган режаларига халақит қилмоқда", - деди Эрдўған Сербия президенти Александр Вучичнинг Туркияга ташрифи давомида ташкил этилган қўшма матбуот анжуманида.
Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Ғарбнинг қарши ҳаракатларига қарамай, Туркия Болқонда фаолликни давом эттирмоқда, хусусан, Туркия Ҳамкорлик ва мувофиқлаштирув агентлиги орқали. "Масалан, Туркия минтақада тарихий ёдгорликларни тиклаш учун барча саъй-ҳаракатларни кўрмоқда. Биз бундан кейин ҳам шундай кайфиятда ишлаймиз", - дея қўшимча қилиб ўтди Туркия президенти.
Ўз навбатида, Вучич Туркияни Болқондаги етакчи куч деб атаб, унинг позициясини эътиборга олиш муҳимлигини таъкидлади. "Туркиянинг Болқон ярим оролидаги иштироки биз учун ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий жиҳатдан жуда муҳимдир. Туркия билан шерикчилигимиз минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга катта ҳисса қўшмоқда", - дея айтиб ўтди Сербия президенти.
Мавзуга оид
11:30 / 02.11.2024
Сербияда темирйўл вокзалида том қулаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди
09:10 / 26.10.2024
Еврокомиссия раҳбари Сербия бош вазири билан учрашувни бекор қилди
09:10 / 18.10.2024
Сербия урушга қарши позицияга эга россияликка ЯУРни узайтирмади
15:40 / 15.10.2024