Ўзбекистон Microsoft, Oracle, Cisco билан ҳамкорлик олиб бормоқда
Илғор ахборот-коммуникация технологияларининг энг сўнгги янгиликларидан бохабар бўлиш иш жараёнини енгиллатиши билан бирга касб маҳоратини оширишда жуда қўл келади. Айни жиҳатлар бугунги кунда таълим соҳасига ҳам жадал жорий этилмоқда, деб ёзмоқда ЎзА.
Халқ таълими вазирлиги таълим-тарбия жараёнларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан унумли фойдаланиш ҳамда ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг АКТ борасида саводхонлигини ошириш мақсадида турли нуфузли халқаро ташкилот, компаниялар билан узвий ҳамкорлик алоқаларини қарор топтирмоқда.
Вазирлик матбуот хизматидан маълум қилишларича, ахборот технологиялари соҳасида етакчи ҳисобланган Microsoft, Oracle, Cisco каби компаниялар билан ўқитувчи ва ўқувчиларининг АКТ бўйича салоҳиятини янада ошириш, янги замонавий касб соҳаларига оид кўникмаларни шакллантириш юзасидан ўқув курсларини жорий этиш, илғор ўқитувчилар қаторидан тренерлар тайёрлаш ва таянч (пилот) таълим муассасаларини белгилаш бўйича ҳамкорлик олиб борилмоқда.
Шу йилнинг январь-май ойларида умумтаълим мактабларининг информатика фани бўйича бир гуруҳ ўқитувчилари Microsoft компаниясида малака ошириб, тармоқлар тузилиши, Windows Server тизимини ўрнатиш, созлаш ва бошқариш бўйича ўқув курсларини битиришди. Уларга тегишли сертификатлар топширилди.
Мавзуга оид
00:49 / 30.10.2024
Microsoft Googleʼни ўз бизнесига путур етказаётган «яширин кампаниялар»да айблади
20:11 / 26.10.2024
Microsoft раҳбарининг маоши 79 млн долларни ташкил этди
18:05 / 25.10.2024
“Барчаси ота-онамнинг қўллови туфайли”: Microsoft элчисига айланган ўзбек қизи
23:20 / 03.10.2024