Facebook ўз криптовалютасини ишга тушириш ниятида
Facebook ўз криптовалютасини ишга тушириш ниятида. Бу ҳақда Cheddar портали компаниядаги вазиятдан хабардор манбаларга асосан маълум қилди.
Криптовалюта ижтимоий тармоқ доирасида электрон тўловларни амалга ошириш учун мўлжалланган бўлади. Манбалар сўзларига кўра, Facebook’нинг бу соҳадаги иши йиллар давомида чўзилиб кетиши мумкин ҳамда блокчейн ва криптовалюталар устида ишловчи бошқа компанияларни харид қилишни талаб қилади.
Шу билан бирга, таъкидланишича, Facebook’да, Telegram’дан фарқли тарзда, ICO ўтказиш режалари йўқ, яъни компания токенларнинг чекланган миқдорини оммавий сотувга қўймайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда Facebook’даги «Россия иши» бўйича реклама эълон қилиниши хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:21 / 04.10.2024
Цукерберг дунёдаги энг бадавлат инсонлар рейтингида Amazon асосчисини ортда қолдирди
22:30 / 29.09.2024
Марк Цукербергнинг бойлиги охирги 2 йилда олти баробарга ошди
00:32 / 29.09.2024
Meta компанияси паролларни сақлашда хатоликка йўл қўйгани учун 91 млн евро жаримага тортилди
11:36 / 04.08.2024