Жаҳон | 16:34 / 15.05.2018
16653
1 дақиқада ўқилади
УХХ Россия назоратида бўлган медиатузилмалар фаолияти фош этилганини маълум қилди
Украина Хавфсизлик хизматининг (УХХ) маълум қилишича, «Россия назорати остида бўлган медиатузилмалар» фаолияти фош этилди. Бу ҳақда маҳкама сайтида хабар берилган.
Хабарда айтилишича, Россия ОАВдан «Украинага қарши гибридли ахборот уруши»ни олиб бориш учун фойдаланган.
УХХ тергов ҳаракатлари ҳақидаги маълумотни амалиёт якунланганидан сўнг ошкор қилишга ваъда берди.
Шунингдек, маълум бўлишича, Киевда журналист Кирилл Вишинский қўлга олинган. Бундан ташқари, УХХ ходимлари РИА «Новости»’нинг Киевдаги офисига келиб, у ерда тинтув ўтказишаётгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
15:41
Россия қўмондонлиги Украина Курскда юриш қилишини билган. Амалиёт бошланганида эса кўп аскарлар қочиб кетган
13:50
Латвия Россиянинг транспондерлари ўчиқ қирувчилари ҳақида хабар берди
13:10
Давлат думаси: Кузги чақирув эски қоидалар бўйича ўтказилади
12:10