Жаҳон | 11:22 / 17.05.2018
36456
2 дақиқада ўқилади

Олимлар ташвишда: Осиёда яна кимдир озон қатламини бузмоқда

Фото: Getty Images

АҚШ Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси олимлари ташвишли баёнот беришди – ҳаво намуналари шуни кўрсатмоқдаки, жаҳондаги қайсидир давлат атмосферага тақиқланган моддани чиқариб, Монреаль баённомасини бузмоқда. Гап 1930-йилларда эски музлатиш ускуналарида хладагент сифатида қўлланган тихлорфторметан (CFC-11) ҳақида кетяпти.

Олимлар хлорфторуглеродларнинг озон молекулаларига бузувчи таъсирини аниқлашгач, жаҳонда CFC-11 ишлаб чиқариш 1987 йилги Монреаль баённомаси билан тақиқланди.

Гавайи ороллари яқинидан олинган ҳаво намуналари шуни кўрсатдикки, айни вақтда CFC-11 зичлигининг барқарор пасайиши тўхтаган ва 2012 йилги кўрсаткичларга нисбатан 50 фоизга секинлашган. Шу билан бирга, олимларнинг тахминича, бунга эски музлатиш ускуналари қайта ишланмагани ҳам сабаб бўлиши мумкин. «Катта эҳтимол билан, кимдир CFC-11’ни ишлаб чиқармоқда, у атмосферага чиқарилмоқда, - дея иш муаллифи Стивен Монтцка Nature нашрида вазиятга аниқлик киритган. – Биз улар буни нега ва нима мақсадда қилаётганини билмаймиз – бу қандайдир кимёвий жараённинг маҳсули бўлиши мумкин». Олимларнинг сўзларига кўра, ҳозирча ифлосланиш манбаси қаерда эканини аниқлаш мушкул, бироқ ҳаво оқимлари таҳлили Шарқий Осиё минтақасини кўрсатмоқда.

Мавзуга оид