Жаҳон | 21:36 / 19.05.2018
4340
1 дақиқада ўқилади
Эронда қўзиқориндан 9 киши ҳалок бўлди, 700 дан кўпроқ одам заҳарланди
Эрон ғарбида қўзиқориндан 720 дан кўпроқ одам заҳарланди, 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Эрон фавқулодда хизмати вакили Мужтаб Холидийга иқтибос келтирган ҳолда ISNA ахборот агентлиги маълум қилди.
Холидийнинг айтишича, Кирманшох, Курдистон, Луристон, Занжон, Ғарбий Озарбойжон ва Казвин вилоятларида 721 киши заҳарли қўзиқориндан заҳарланган. 50 га яқин киши ўта оғир аҳволда бўлиб, улардан бир нечасига зудлик билан буйрак кўчириб ўтказилиши талаб қилинмоқда.
Ясужа тиббий фанлар университетининг маълум қилишича, заҳарли қўзиқоринларнинг ташқи кўриниши ва таъми еса бўладиганларидан фарқ қилмайди. Қўзиқориннинг заҳарли эканини лаборатория тажрибалари ўтказиш орқалигина аниқлаш мумкин.
Мавзуга оид
16:57
Эронда кўмир конида портлаш рўй берди. Ўнлаб кишилар ҳалок бўлган
22:15 / 21.09.2024
Эрон олий раҳнамоси 40 нафар чет эл фуқаросини афв этди
18:21 / 19.09.2024
Дўстона давлатлар бўйлаб турне. Шойгунинг КХДР, Эрон ва Сурияга ташрифлари ортида нима бор?
11:10 / 17.09.2024